Россия ҳукумати Telegram мессенжерини ёпиб қўйишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия 24» телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда гап мессенжер иш фаолиятини тартибга солиш ҳақида кетмоқда. Бу шахсий маълумотларни олиш заруриятидан эмас, балки маълум идентификацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши режага киритилган.

Шунингдек Песков, Telegram сервисидан Кремлда ҳам фойдаланишини маълум қилган.

«Бу журналистлар, ҳамкасблар гаплашиш, савол жавоблар алмашиш бошқа бир қатор масалаларда жуда қулай бўлган тармоқ», — дея таъкидлаган матбуот котиби.

Унинг қўшимча қилишича, мессенжернинг иш фаолияти бўйича ҳеч қандай чекловлар жорий қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мессенжерни ёпиш таклифини депутат Александр Агеев ўртага ташлаганди. Унинг фикрига кўра, террорчилар айнан Telegram хизматидан фойдаланишмоқда.