Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Су-24 самолётининг уриб туширилиши билан боғлиқ воқеа Россия ва Туркия муносабатларининг бузилишига олиб келганидан афсусда эканлигини таъкидлади.

“Бу ўринда узоқ ўн йилликлар мобайнида жуда пишиқ пойдевори қурилган икки ўртадаги илиқ муносабатларнинг бу қадар бузилгани юзасидан фақат афсусда эканлигимизни айтишимиз мумкин”, - деди у “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида.