Украина президенти Пётр Порошенко Бельгияга икки кунлик сафарини бошлади. Бу ҳақда Порошенко сайтидаги хабарда айтилмоқда.

Таъкидланишича, Порошенко сафар давомида НАТО Қуролли кучларининг Европадаги олий бош қўмондони Филипп Бридлав ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашиши режалаштирилган.

Порошенко, шунингдек, Украина-Европа Иттифоқи саммитида иштирок этади ва Европа кенгаши президенти Дональд Туск ва Европа комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер билан музокаралар ўтказади.