Путин: ИШИД минтақада учинчи томон манфаатларини ҳимоя қилмоқда

Жаҳон 17 Декабрь 2015 12932

Россия президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни, ОАВ вакиллари иштирокида катта матбуот анжумани ўтказмоқда. Қарийб 1 400 журналист иштирокидаги тадбир Халқаро савдо марказида бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Россиянинг барча марказий каналлари орқали эфирга узатилмоқда.
ИШИД ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Путин бу гуруҳ ноқонуний нефть савдосини ҳамда минтақада учинчи кучларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

“Минтақада ҳокимият бўшлиғи юзага чиқди, кейин нефть савдоси билан боғлиқ унсурлар пйдо бўлди. Вазият йиллар давомида шу тарзда давом этди. Бизнес, контрабанда. Буни ҳимоя қилиш учун ҳарбий куч керак бўлди”, - деб таъкидлади у.

Путин Россиянинг ҳарбий операциясидан сўнг, экстремистлар назорати остидаги минтақалардан нефть етказиш схемалар ўзгарганини қайд қилиб ўтди: “Биз конвойларга зарба бера бошладик, энди кўрсак, улар қисмларга бўлинмоқда, гуруҳланмоқда, 5-6, 10-15та машина бўлиб юрибди, асосий оқим эса Ироқ Курдистони орқали Ироқнинг ички қисмларига кетмоқда”.

Кўпроқ янгиликлар