Путин катта юк машиналаридан ундириладиган солиқнинг бекор қилинишини айтди

Жаҳон 17 Декабрь 2015 4536

Россия президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни, ОАВ вакиллари иштирокида катта матбуот анжумани ўтказмоқда. Қарийб 1 400 журналист иштирокидаги тадбир Халқаро савдо марказида бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Россиянинг барча марказий каналлари орқали эфирга узатилмоқда.
Учрашув чоғида Путин “Платон” тизими орқали катта юк машиналарининг федерал йўллардан ўтиши учун ундириладиган солиқ бекор қилинишини ишонтириб айтди. Унинг таъкидлашича, барча категориядаги автомобиллардан олинадиган транспорт солиқларини нолга тушириш масаласи ҳукуматда муҳокама қилинган.

Аммо вилоят ва бошқа маъмурий бўлинмалар ҳокимлари бунга қарши чиқмоқда, негаки солиқ маблағлари айнан минтақавий бюджетларга кетади.
“Лекин ҳеч бўлмаганда федерал йўллардан ўтганлари учун тўлашга мажбур бўлаётган катта юк машиналари учун бу ишни қилиш керак. Ҳукумат яқин орада, йил бошида, бу ишни амалга оширишига умид қиламан”, - деб таъкидлади Путин.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар