Россия президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни, ОАВ вакиллари иштирокида катта матбуот анжумани ўтказмоқда. Қарийб 1 400 журналист иштирокидаги тадбир Халқаро савдо марказида бўлиб ўтмоқда.

“Комсомольская правда” газетаси мухбирининг мамлакат қачон инқироздан чиқиши ҳақидаги саволига жавобан Путин “оқ ва қора ҳақида сийқаси чиққан” латифани айтиб берди.

“Икки дўст учрашибди, бири иккинчисидан сўрабди:
- Ишларинг қандай?
- Ҳозир ҳаётимда қора чизиқ.
Ярим йилдан сўнг:
- Энди ишларинг қандай?
- Қора чизиқ?
- Шошма, илгариям қора дегандинг...
- Йўқ, илгари оқ бўлганини тушундим”.
Бу латифадан сўнг, Путин саволга жавоб берган.