Путин Трампни АҚШ президентлиги учун сайловдаги асосий номзод деб билади

Жаҳон 17 Декабрь 2015 6051

Бугун, 17 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин журналистларни ўн биринчи марта катта матбуот анжуманига тўплаб, уларга ўн биринчи марта “йил ҳисоботи”ни ўқиб эшиттирди.

У ўз нутқида АҚШ президентлиги учун сайловда иштирок этадиган номзодлардан бири Дональд Трампни сайловда ғалаба қилиш учун асосий номзод сифатида ҳисоблашини айтиб ўтди.

У бунга шубҳа қилмаслигини таъкидлаган.

"У жуда ёрқин шахс ва унинг етакчи сиёсатчи сифатидаги хислатларини эътироф этмоқ керак. Унинг хислатларини баҳолаш бизнинг ишимиз эмас, лекин у президентлик пойгасида ғолиб бўлиш учун асосий номзоддир", дейди Путин.

"У нима ишни қандай қилмоқчилигини олдиндан аниқ айтади. Қолаверса, у Россия билан дўстлашмоқчилигини билдирган ва биз бундай таклифни қутлаб қарши оламиз", дея қўшимча қилган Путин.

"Унинг баъзи ностандарт чиқишлари америкаликлар орасидаги машҳурлигини оширишга қаратилган. Бу эса унинг ўз иши. Бизнинг ишимиз унга баҳо бериш", деган Россия президенти.

2016 йилнинг кузида бўлиб ўтадиган сайловда республикачилар партиясидан миллиардер Дональд Трампдан ташқари техаслик сенатор Тед Круз, собиқ нейрохирург Бен Карсон, Флорида штати вакили бўлган сенатор Марк Рубио, Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш, Огайо штати губернатори Жон Кейсик, Hewlett-Packard компанияси собиқ раҳбари Карли Фиорина, Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристи, Кентукки штатидан бўлган сенатор Рэнд Пол, Нью-Йорк штати собиқ губернатори Жорж Патаки, Пенсильвания штати собиқ сенатори Рик Санторум, Жанубий Каролина штати сенатори Линдси Грэм ва Арканзас штати собиқ губернатори Майк Хакаби каби сиёсатчилар номзод ҳисобланишади.

Республикачилар сайловнинг охирги босқичи учун асосий номзодни 2016 йилнинг 18-21 июль кунларида Кливлендда ўтказиладиган партия йиғилиши сўнггида кўрсатишади.
Ҳозирда республикачилар орасида Трамп катта устунликка эришмоқда (41 фоиз). Иккинчи ва учинчи ўринларда Тед Круз (14 фоиз) ва Марк Рубио (10 фоиз) қайд этилишган.

Демократлар томонидан эса асосий номзод Ҳиллари Клинтон ҳисобланади. Демократларнинг асосий номзоди расман 2016 йилнинг 25-28 июль кунларида Филадельфия шаҳрида ўтказиладиган партия йиғилишидан кейин эълон қилинади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар