Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров турк ОАВда унга суиқасд қилингани ҳақидаги ахборотларни инкор этди. Бу ҳақда Чеченистон ҳукумати маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Буни қарангки, Туркия телеканаллари тарқатаётган хабарларга кўра, Москвага ташрифим чоғида менга суиқасд қилишгану, мени оғир аҳволда шифохонага ётқизишган. Бу ахборот ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу турли ОАВ тарқатаётган уйдирма. Улар ҳозиргача бу хабар босилган газеталарини ададлаб чиқариб ётишибди ва бу мавзуни муҳокама қилишяпти”, — деди Қодиров.

Бундай хабарларнинг тарқатилаётганига асос бор. Чунки у Су-24 воқеаси бўйича ўз қарорида қатъйи турибди. Бу фикрни Чеченистон раҳбарининг шахсан ўзи таъкидлаб ўтган.