Россия бюджетини “абрамович”ларда ўлчашди

Жаҳон 17 Декабрь 2015 7926

Ғарбнинг бир қатор оммавий ахборот каналлари Россия бюджетининг “абрамович”ларга конвертациясини амалга оширдилар. Бу шартли бирлик бўлиб, 1 “абрамович” 7.9 млрд долларга тенгдир (Forbes маълумотларига қараганда, бугунги кунда тижоратчи Роман Абрамовичнинг бойлиги мана шундай баҳоланади).

Ҳисоб-китобларга қараганда, Россия ғазнасининг 2016 йилдаги даромади 25.2 “абрамович”ни ташкил қилади.

Бюджет параметрлари “барчага тушунарли ва мураккаб материални ўзлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар туғдирмайдиган” бир шаклда ҳисоблаб ва ўрганиб чиқилди. Даставвал макроиқтисодий бирликлардан фойдаланиш режалаштирилган эди (“прохоров” ва “дерипаска”лар сингари), лекин россияликлар олигарх деганда биринчи навбатда Абрамовични тушуниши инобатга олинди.

2016 йилда бюджет 25.2 “абрамович”га бойиши билан бирга, харажатлар 29.5 “абрамович”ни, камомад эса 4.3 “абрамович”ни ташкил этади. Ижтимоий сиёсатга 8.13, мудофаага 5.77, таълим тизимига 1.06, соғлиқни сақлашга 0.89, маданиятга 0.16 “абрамович” сарфланиши режалаштирилган. Шунингдек, йил охирида Захира жамғармасида 2.25 “абрамович” бўлиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин имзолаган 2016 йилнинг федерал бюджети ҳақидаги қонунга мувофиқ даромад 13.738 трлн, буромад 16.099 трлн рубль ҳажмида режалаштирилган. Камомад 2.36 трлн рублни (ЯИМнинг 3 фоизи) ташкил этилиши кутилмоқда. Бюджет Urals нефтининг бир баррели нархи 50 долларни ташкил этишига асосланиб тузилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70982 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37022 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21422 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80878 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61816 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 199 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 95 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 314 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1316 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 826 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар