Россия ТИВ: Украинада рус тилини мактабда ўқитиш мумкин эмас, лекин бир-бирини сўкиш мумкин

Жаҳон 17 Декабрь 2015 3944

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина мудофаа вазири Арсен Аваков ва Одесса ҳокими Михеил Саакашвили ўртасидаги жанжалга изоҳ бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, даҳанаки жанг акс этган видеолавҳа вазир томонидан интернетга жойлаштирилди.

“Аваковнинг Саакашвили билан жанжали”, айтиш қўрқинчли, ислоҳотлар миллий радасидаги жанжали видеосини кўрдингизми? Кулгили эмас, мутлақо кулгили эмас”, - деб ёзди Захарова Facebook’даги саҳифасида.
“Биринчидан, - сўзида давом этди у, - рус тилида Украинада мактаб ва университетларда ўқиш мумкин эмас, лекин вазирлар ва “ҳоким”лар шу тилда бир-бирини бемалол сўкаверади. Иккинчидан, бундай ҳолатлар расмий йиғинларда содир бўлса, жамият ҳақида нима дейиш мумкин? У қанчалар қутблашган? Кейинги босқич унинг янада радикаллушвидир”.

Ниҳоят, учинчидан, Захарованинг фикрича, Украинанинг “бугунги ҳукмдорлари” мамлакатнинг келажагини шубҳа остига қўймоқда.
“Кўп миллатли Украина келажакда қандай яшаши тушунарсиз, агарда Киевдаги бугунги ҳокимиятнинг ғоявий мухлисига “Мамлакатимдан йўқол!” дейилаётган бўлса.

Америка конституцияси устида режимга садоқат қасамини ичган бечора Мишико эса ўзини оқлаш учун “Мен украиналикман” демоқда. Донбасс руслари ҳақида нима ҳам деймиз – бундай ҳукмдорларга эга Украинада уларни қандай келажак кутмоқда?”, - хулоса қилди амалдор.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар