Чоршанба, 16 декабрь куни Бразилиянинг Сан-Бернарду-ду-Кампу шаҳри суди WhatsApp мессенжерига 48 соат давомида тўсиқ қўйиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Суд қарори 17 декабрь ярим тунда кучга кирди. Мессенжерга тўсиқ қўйилиши жавоб чораси сифатида баҳоланмоқда, дея хабар бермоқда Folha de S. Paulo газетаси.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, WhatsApp`нинг блокланиши мамлакат полицияси томонидан ўтказилган тергов билан боғлиқ. Мессенжер фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни полицияга тақдим этиши лозим эди, бироқ компания ҳукумат талабани қондирмади. Натижада мессенжерга тўсиқ қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Band News TV телеканали маълумотларига кўра, тергов аъзоларининг шафқатсизлиги ва полиция ходимларини ўлдириши билан машҳур бўлган PCC — “Биринчи пойтахт жамоаси” жиноий тўдасини фош этишга қаратилган эди. Телеканал хабарига кўра, РСС аъзолари жиноятларни ташкил этишда WhatsApp`дан фойдаланишган.

WhatsApp блокланганидан сўнг бразилиялик фойдаланувчилар оммавий равишда Telegram`га аъзо бўлмоқда. Бир неча соатлар ичида мазкур мессенжердан 1,5 миллион киши рўйхатдан ўтди.

Фойдаланувчилар хизматдан рўйхатга ўтишда SMS-кодларни қабул қилишда муаммолар вужудга келганидан шикоят қилишди. Telegram хабарига кўра, носозлик йирик SMS-дарвоза (шлюз)ларда вужудга келган ва кейинчалик у бартараф этилган. Тармоқда зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар алоқа рақамларини юклай олмаган.