Россия Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев турк пудратчи компаниялари футбол бўйича Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати стадионлари қурилишидаги ишларини давом эттиришини маълум қилди.

“Турк компаниялари 2018 йилдаги футбол бўйича жаҳон чемпионати стадионларини қуришади ва тузилган барча қолган шартномалар ҳам амалга оширилади”, - дея Улюкаев сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Р-спорт”.

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 24 ноябрь куни Сурия-Туркия чегараси яқинида Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти турк ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уриб туширилгандан сўнг кескинлашган эди.