Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер шу шаҳарнинг бошқа бир жамоаси, бош мураббийсиз қолган "Челси"нинг мавсумдаги иштирокига баҳо берди. У "Челси" ҳозирда турнир жадвалининг қуйи поғоналаридан бирида жойлашганига қарамасдан, мавсум якунигача юқорилашига ишонч билдирган.

Унинг айтишича, "нафақахўрлар"нинг ҳозирги ўрни вақтинчаликка.

"Челси" турнир жадвалида ҳозирда эга бўлган ўрнига кўра, АПЛни тарк этиши мумкин бўлган жамоалар қаторида турибди. Лекин улар лигани тарк этмайди. Уларга чемпионшипга тушиб кетиш хавфи таҳдид солмаяпти, улар лигани тарк этишининг иложи йўқ. Қолаверса, жамоа таркиби кучли футболчилардан иборат. "Челси" айни дамда тушкунлик даврини бошдан кечирмоқда ва бу давр ўтиб кетад", дейди франциялик мутахассис.