Хитой ТИВ: Хитой Тайванга қурол-аслаҳа етказиб бераётган АҚШ компанияларига қарши санкция киритади

Жаҳон 17 Декабрь 2015 3217

Хитой Тайванга қурол-аслаҳа етказиб беришга алоқадор бўлган АҚШ компанияларига қарши санкция киритади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг 17 декабрда чоп этилган хабарида маълум қилинди.

“Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қатъий чоралар кўради. Бу чоралар ўз ичига Тайванга қурол-аслаҳа етказиб беришга алоқадор бўлган АҚШ компанияларига қарши санкция киритишни ўз ичига олади”, дейилмоқда ҳужжатда.

Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжэн Цзэгуан АҚШнинг Хитойдаги ишлари бўйича вақтинчалик ишончли вакилини чақиртирди ва АҚШ Давлат департаментининг Тайванга қурол-аслаҳа етказиб бериш қарори юзасидан қатъий норозилик билдирди.

Тайванга АҚШ томондан 1,83 млрд долларлик қурол-аслаҳа етказиб бериш ҳақидаги қарор 16 декабрда АҚШ Давлат департаменти томонидан маъқулланди. Тайванга сотилиши мумкин бўлган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа қаторида Oliver Hazard Perry синфидаги иккита ракета фрегати, TOW 2B танкка қарши бошқарилувчи ракеталар, танкка қарши Javelin ракета мажмуалари, десант ҳарбий машиналари ҳамда Stinger кўчма зенит ракета мажмуалари бор.

Кўпроқ янгиликлар