Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Мюнхеннинг «Бавария» клубини бошқариши мумкин бўлган номзодлар қаторига киритилган.

Münchner Merkur нашрининг ёзишича, агар ёзда Хосеп Гвардиола жамоани тарк этган тақдирда мюнхенликлар айнан Лёвни бу ўринга таклиф этишни режалаштирмоқда.

Манбада берилган хабарга кўра, 55 ёшли немис мутахассис тайинланиши мумкин бўлган янги лавозими бўйича клуб сардори Филипп Лам билан музокара олиб бориши мумкин.

Лёвнинг Немис футбол иттифоқи билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган, аммо терма жамоа Евро-2016 мусобақаларида муваффақиятсиз иштирок этган тақдирда Лёв жамоани тарк этиши мумкин бўлади.