Ёдгор Саъдиевнинг рафиқаси қазо қилди

Жамият 17 Декабрь 2015 24554

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг хонадонида оғир жудолик юз берди. Бугун, 17 декабрь куни актёрнинг турмуш ўртоғи Зайлихон ая Саъдиева оламдан ўтди. Бу ҳақда qalampir.uz хабар тарқатди.

Марҳума санъатшунос олима эди. У шунингдек Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи сифатида ишлаб, шогирдлар етиштирган.

Уларнинг икки нафар фарзандлари бор: ўғли Ҳабибулло, қизи Мунисхон.

Kun.uz таҳририяти Саъдиевлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Зайлихон Саъдиева газеталарнинг бирига берган интервьюсида Ёдгор Саъдиев билан қандай танишгани ҳақида шундай деган эди:

— Мен рус мактабида ўқиганман. Бир куни мактабдан келиб телевизорни ёқсам, бир йигит ўзбек тилида бир шеърни чиройли, маъноли, дона-дона қилиб айтаяпти. Рус тилида ўқиганим учун ҳам шеър маъносига тушунмасдим-у, лекин экрандаги йигит оромимни ўғирлаганди (кулади). Юрсам ҳам, турсам ҳам шеър ўқиган йигит кўз олдимдан кетмасди. Ўша пайтлари битирувчи синф ўқувчиси эдим. Ёдгор ака илк маротаба «Дилбарим» фильмида суратга тушган. Шундан сўнг қайсидир журналда суратлари билан чиқди. Ана шу журналдаги суратларни қирқиб олиб, ётоқхонамга ёпиштириб қўйгандим (кулади). Орадан бир неча йиллар ўтгач, эшитишимча, мен ёқтирган йигит отам билан битта театрда ишлар экан. Бу хабарни эшитиб, жуда қувондим. Отам ҳам, онам ҳам театрда ишлашарди. Бизни ҳам театрга олиб бориб туришарди. Ёдгор аканинг театрда ишлашини эшитиб, ҳаловатим йўқолди. Кейин онамга, «Сизнинг ўрнингизга матн таржима қилгани борай», деб баҳона қиладиган бўлдим. Шу тариқа театрга бориб турардим, фурсатдан фойдаланиб, Ёдгор ака билан яқиндан танишишга мушарраф бўлдим. Шу орада у киши ҳарбий хизматга кетадиган бўлди. Таниш-билишлардан хизмат манзилини олиб, қайсидир байрам билан табриклаб, хат ёзиб жўнатгандим. Хизматдан қайтганидан сўнг у кишининг ҳам кўнгли борлигини, менга нисбатан муносабати жиддийлигини айтди. Кейин совчи жўнатди. Ёдгор ака, «Зайлихон, биласизми, уйланмоқчи бўлсам, аввал онасини кўриб, кейин қизини оламан, деб ният қилардим», деди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар