Машҳур “Уйда ёлғиз” комедиясининг бош қаҳрамони, икки жиноятчига қарши бир ўзи курашувчи болакай Кевин Маккалистер ролини ижро этган Маколей Калкин ўз қаҳрамонининг улғайган пайтдаги образида янги “:DRYVRS” (“Ҳайдовчилар”) веб-сериалининг биринчи қисмида пайдо бўлади, деб хабар бермоқда NME нашри.

Таъкидланишича, сериалда Калкин қаҳрамонининг исми айтилмаса ҳам, актёр ёшлигида катталар томонидан унутилиб, узоқ вақт ёлғизликда қолиб кетгани туфайли жиддий руҳий жароҳат олган қаҳрамон ролини ижро этади.

Нашрнинг таъкидлашича, сериалда янги таклиф қилинган актёр бош қаҳрамон фойдаланадиган онлайн такси хизматининг навбатдаги ҳайдовчиси ролини ижро этади.

Режиссёр Крис Коламбуснинг “Уйда ёғлиз” комедиясида ўшанда 10 ёш бўлган Калкин Рождество байрамида бир ўзи уйда унутиб қолдириб кетилган болакай ролини ижро этганди. 2015 йилда Калкин 35 ёшини қаршилади.