2017 йилда "Формула-1" бўйича Германияда ўтиши белгиланган Гран-при ўтказилмайдиган бўлди. “Формула-1” пойгалари раҳбари Берни Экклстоун Германия томони мусобақани ўтказишга қизиқишни йўқотгани ҳақида хабар берган.

Пойгада германиялик пилотлар Себастьян Феттель ва Нико Росберг иштирок этаётганига қарамай, унга бўлган қизиқиш кескин тушиб бормоқда.

2015 йил Нюрбургринг трассаси молиявий муаммолар сабаб босқични ўтказа олмаганди. Экклстоун эса Германияда пойгага қизиқишнинг тушиб кетганини тушуна олмаётганини айтмоқда. 2016 йил Хоккенхайм трассаси босқични қабул қилади.

2017 йили пойгани ўтказиши лозим бўлган Нюрбургринг эса буни исташини билдирмаган. Экклстоун ушбу автодромни сотиб олиш ниятида юрганди, бироқ кейинчалик кўпроқ нарх таклиф қилган томонга автодром пулланган.