Америкалик сармоядорлар Англияда яна бир топ клубни ташкил қилишмоқчи

Спорт 18 Декабрь 2015 2879

Америкалик сармоядорлар Дэвид Блицер ва Жош Харрис Англия премьер лигасининг "Кристал Пелас" жамоаси акцияларининг назорат пакетини қўлга олишмоқчи. Бу тадбиркорлар АҚШ Миллий Баскетбол уюшмасининг "Филадельфия Сиксерз" ва Миллий хоккей лигасининг "Нью-Жерси Дэвилз" жамоалари хўжайинлари ҳисобланишади.

"Кристал Пелас" жамоаси мураббийи Алан Пардьюнинг айтишича, америкалик сармоядорлар ва жамоанинг ҳозирдаги раҳбарлари ўртасидаги музокаралар финал босқичида турибди. 54 ёшли мураббийнинг ўзи ҳам бу музокараларда иштирок этмоқда ва у янги раҳбарлар келганидан кейин ҳам жамоа бош мураббийи сифатида ишлашни давом эттиради.

Пардьюнинг қайд этишича, Блиццер ва Ҳаррис спорт жамоаларини бошқариш борасида катта тажрибага эга ва улар "Кристал Пелас" жамоасини ривожлантира олишади. У молиявий кўмак Лондонда яна бир катта жамоа юзага келишини таъминлашига ишонч билдирган.

Музокараларнинг жиҳатлари ҳақида бошқа маълумотлар берилмаган.

Маълумот учун, "Кристал Пелас" 1905 йилнинг 10 сентябрида ташкил топган. Жамоа ўз уй ўйинларини 26309 нафар томошабин сиғимига эга "Селхерст Парк" стадионида ўтказади. Бу жамоа Лондоннинг Кройдон округидаги Жанубий Норвуд шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади.

Жамоанинг тарихидаги энг яхши натижа 1990-91 йиллар мавсумида АПЛдаги учинчи ўрин ва 1990 йилдаги Англия Кубоги турнири финали ҳисобланади.

"Кристал Пелас" жорий мавсумда 16 турдан кейин 26 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 6-ўрнида бормоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23844 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38666 Lifestyle
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 1 Спорт
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 2035 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2603 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1008 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 829 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 862 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 501 Спорт
Кўпроқ янгиликлар