АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби матбуот анжуманда Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ аъзолари ўртасида Сурия президенти Башар Асад тақдири бўйича ҳозирча келишув йўқлигини айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

“Гуруҳ ичида Асаднинг келажаги борасида келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда, бу борада ҳеч ким баҳслашмаяпти. Шу сабабли Вена жараёни муҳим”, деб айтди Кирби.

Кирбининг айтишича, барча келишувларга эришиш учун “яна кўп иш қилиш керак”, жумладан Асаднинг тақдири бўйича бир тўхтамга келиш лозим. У нафақат Асаднинг ҳокимият тепасида қандай узоқ вақт қолиши, балки ким сифатида қолиши ҳам муҳимлигини таъкидлаб ўтди.