АҚШ Россиянинг Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бораётганини қўллаб-қувватлаши мумкин, аммо бунинг учун Москва у ердаги стратегиясини ўзгартириши лозим. Бу ҳақда доимий брифинг чоғида Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Вашингтон Сурияда сиёсий ўтиш даврини бошлашни ёқлаб чиқмоқда. Россия ўз фаолиятини, асосан, президент Асадни қўллаб-қувватлашга қаратаётгани эса бунга тўсқинлик қилмоқда.

“Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари ИШИД жангарилари эмас, Асад режимига қарши курашаётган одамлар тўпланган ҳудудларга тўғри келмоқда. Бу АҚШнинг ҳам, коалициянинг қолган 65 давлатининг ҳам сиёсатига, қарашлари ва устувор мақсадларига мувофиқ келмайди”, - таъкидлади мансабдор.