Сурия президенти Башар Асаднинг оилавий дўсти бўлмиш сиёсатчи Сулаймон Франжье Ливан президентлиги сайловларида иштирок этиши ҳақида Reuters агентлигига маълумот берди.

Лекин ҳозирча унинг сайловолди пойгасига қўшилиши борасида бирор расмий маълумот йўқ.

Ливан собиқ президентининг набираси бўлмиш Франжье Кичкина илгари ташқи ишлар вазири эди. Икки давлат президентлари биргаликда овга чиқиб тургани учун у Асадлар оиласи билан болаликдан яқин муносабатларда бўлиб келган.