Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев миллий хавфсизлик органларини Чекистлар куни билан табриклади. Бу ҳақда 24.kg агентлиги хабар бермоқда. Ўз баёнотида у ташкилот ходимларини янада жадалроқ ишлашга чақирди.

“Бугун миллий хавфсизлик органларидан олдиндан кўра билиш ва шунга мувофиқ ишлаш талаб этилади”, - деб таъкидлади давлат раҳбари.

“Ўтган давр мобайнида миллий хавфсизлик органлари, бутун мамлакат сингари, мураккаб паллаларни бошдан кечирди. Кўтарилиш ва тушиш. Қаҳрамонлик ва хиёнат. Лекин кўп жиҳатдан айнан мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳаётининг мазмунига айланган одамлар туфайли биз ўз давлатчилигимиз ва мустақиллигимизни сақлаб қолдик”, - деб таъкидлади Атамбаев.