БААда эсклюзив спорткар ишлаб чиқарувчи яна бир компания пайдо бўлди

Технология 18 Декабрь 2015 3846

Бирлашган Араб Амирликларида янга автомобиль маркаси – Jannarelly пайдо бўлди. Бу бренд остида чиқариладиган биринчи модель – Design-1 номли ўта енгил спорт спайдери (родстери) кейинги йил пайдо бўлади. Ҳар бир автомобиль қўлда йиғилади, бунда бир машинани йиғиш учун 3 ойга яқин вақт талаб этилади.

Янги марка автомобиллар дизайнери Энтони Жаннарелли ва Дубайда яшовчи, ўзининг яхталар ясовчи шахсий фирмасига эга ва композит материаллар бўйича мутахассис француз Фредерик Жюйо томонидан ташкил этилди.

Айни пайтда Жаннарелли “биринчи араб суперкарини” қурган, Ливаннинг W Motors компания шеф-дизайнери ҳисобланади. Шунингдек, у БААда ясалган Zarooq Sand Racer пойга йўлтанламаси ташқи кўриниши устида ишлаган, эндиликда ўзининг шахсий лойиҳасини бошқармоқда. Жаннарелли ва Жюйо компанияси JJSpecial деб номланган, унинг негизида 60-йиллар услубида эсклюзив спорткарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Jannarelly маркаси яратилди.

Jannarelly’нинг биринчи модели пўлат ва алюминийдан ишланган рамада қурилган, кузов панеллари учун карбон ва шиша тола ишлатилган. Спорткар юқори ишқаланиш дифференциалига эга орқа привод ва орқада ўрнатилган моторли тузилишга эга. Машинада 304 от кучига эга, атмосферали, 6 цилиндрли Nissan VQ35 мотори ўрнатилган бўлиб, у 6 поғонали механик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди.

Оғирлиги 710 кг дан ошмайдиган янги модель 100 км/соат тезликка 4 сонияда эриша олади. Машинанинг максимал тезлиги соатига 220 км ни ташкил қилади.

Биринчи бўлиб махсус “бошланғич” модификацияли автомобиллар ишлаб чиқарилади. Унинг жиҳозланишига кузовнинг карбонли аэродинамик обвеси, кузовнинг баъзи элементларининг хром билан ишланиши, катта бўлмаган шамол экрани, тери билан қопланган салон ва автоматик ўт ўчириш тизими киради. Ҳаммаси бўлиб 30 та шундай машина қуриш режалаштирилмоқда. Спайдер учун олдиндан тўланадиган ҳақ 5 минг долларни, унинг тўлиқ нархи эса 55 минг долларни ташкил қилади.

Jannarelly Design-1 БААда 2016 йил апрелда синовдан ўтказилиши мумкин бўлади, ёзда эса буюртмачиларга етказиб берилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар