Боку 2021 йилгача «Формула-1» бўйича Гран-Прини ўзида қабул қилади

Спорт 18 Декабрь 2015 1266

«Формула-1» пойгалари бўйича Гран-при босқичи камида 2021 йилга қадар Озабойжон пойтахти Боку шаҳрида ташкиллаштирилади. Мазкур босқични ташкиллаштиришда Боку Россия Гран-приси промоутерлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Озарбойжон спорт вазири Азад Рагимов ТАСС ахборот агентлигига маълум қилди.

«Биз ўн йил муддатга шартнома имзоладик. Дастлабки беш йил муддатда биз пойгаларни ўтказамиз. Кейин эса шартнома автоматик равишда яна беш йилга узайтирилиши мумкин», - дея таъкидлаган Рагимов.

«Биз Россия Гран-при ташкилотчилари билан яқин алоқалар ўрнатганмиз. Биз технологик режалар бўйича тажриба алмашишимиз мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтган вазир.

Кўпроқ янгиликлар