Британиялик астронавт коинотдан қиролича Елизаветага салом йўллади

Жаҳон 18 Декабрь 2015 1492

Аввалроқ халқаро экипаж таркибида Халқаро коинот станциясига етказилган британиялик астронавт Тим Пик бугун, 18 декабрь куни қиролича Елизавета II га хабар жўнатди. Шу йўл билан қироллик ҲҲК майори Букингем саройидаги қироличага парвознинг муваффақиятли якунлангани тўғрисида маълум қилди.

“Миннатдорман, ҳазрати олиялари”, - деб ёзди Пик ўзининг Twitter микроблоглар тармоғидаги саҳифасига. – Сизнинг (парвозни) кузатганингиздан мамнунман”.
Ўз навбатида, Букингем саройидагилар Пикнинг парвози британ олимлари ва муҳандисларининг янги авлодини руҳлантиришига умид билдиришди. “Бутун мамлакатнинг ўй-хаёллари ва ибодатлари – айниқса ҳозирги вақтда – Тим ва экипажнинг бошқа аъзолари тўғрисида”, - дейилади Елизавета II мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни "Союз-ФГ" ракета-ташувчиси "Союз ТМА-19М" транспорт бошқарилувчи ҳаво кемасини Бойқўнғирдаги космодромдан коинотга олиб чиққан эди. Унинг бортида британ астронавтидан ташқари, россиялик Юрий Маленченко ва америкалик Тимоти Копра ҳам парвозга йўл олди.

Кўпроқ янгиликлар