Аралаш қоидалар бўйича россиялик машҳур спортчи Федор Емельяненко катта спортга қайтганидан кейин илк жангини ким билан ўтказиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Р-Спорт" нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, 31 декабрь куни Японияда ўтказиладиган бу жангда тўрт карра жаҳон чемпиони ҳиндистонлик 28 ёшли Жайдип Сингҳга қарши рингга чиқади.

Емельяненко шу йилнинг 14 июлида спортга қайтиши ҳақида маълум қилганди.

У сўнгги маротаба 2012 йилда рингга чиққан ва жангдан кейин фаолиятини якунлаш ҳақида баёнот берганди.

Маълумот учун, профессионал фаолияти давомида 40 жангда қатнашган Федор уларнинг 35таси ғалаба қозонган. Тўрт марта мағлубиятга учраган. Яна бир жанг натижаси ҳисобга олинмаган.

Федор Емельяненко янги йил кечасида Японияда жанг ўтказиши мумкин

Федор Емельяненко янги йил куни кечасида Японияда жанг ўтказади

Емельяненко янги йил кечасида ўтказадиган жангги учун 2,5 млн доллар олади