Сурия президенти Башар Асад NPO2 телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Ғарб давлатлари Суриядаги ҳукуматни ўзгартириш мақсадида мамлакатдаги урушларни узоқроқ давом эттиришга тайёр.

"Муаммо шундаки, улар Суриянинг амалдаги ҳукуматини кетказиш учун шу вақтгача жангариларга ёрдам кўрсатиб келишмоқда эди. Бу ҳолатда мамлакатдаги вазият янада таранглаштирди", дейди у.

У Ғарб томонидан ўзининг алмаштирилиши бўйича қарашлари вазиятга қараб ўзгарганига истеҳзо билан муносабатда бўлган.

"Аввалига улар менинг нарсаларимни йиғиштириб, кетиш тараддудига тушганим" ҳақида айтишаётганди. Энди эса улар "қолишим мумкинлигини" таъкидлашмоқда", дейди Сурия президенти.

Бундан олдинроқ, Reuters агентлиги Москва ўтиш жараёни доирасида Асаднинг кетишига тайёрлиги ҳақида хабар берганди.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати вакили Вена гуруҳи ичида Башар Асаднинг тақдири бўйича келишмовчиликлар сақланиб қолаётгани ҳақида айтиб ўтганди.