Ироқда номаълум кишилар томонидан ўғирлаб кетилган қатарлик овчилар гуруҳидан камида 9 киши асирликдан қочиб кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Қочишга муваффақ бўлганлар ҳозирда Кувайтдалар. Қолганларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Ироқ хавфсизлик кучлари уларни қидирмоқда.

Ироқ полициясидаги манба ўғирлаб кетилганлар орасида Қатарнинг ҳукмрон оиласи аъзолари ҳам борлигини айтмоқда. Хабарда айтилишича, ҳарбий кийимда бўлган номаълум қуролланган шахслар 16 декабрга ўтар кечаси Нажоф чўлида лочин билан ов қилувчи 16 нафар қатарлик овчини ўғирлаб кетган.

Таъкидланишича, Форс кўрфази давлатларининг бадавлат одамлари йилнинг шу пайтида кўпинча Ироқда ёввойи ҳайвонларни ов қиладилар.