Жаҳон банки Мисрга 1 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда 18 декабрь куни ташкилот сайтида маълум қилинди.

Аниқлик киритилишича, бу орқали Мисрнинг молиявий муаммоларини бартараф этиш, оғир иқтисодий вазиятдан чиқиш ҳамда мамлакатда таълим тизимини яхшилаш назарда тутилган. Шунингдек, бу маблағлар орқали мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириш режалаштирилган.

Мисрга тақдим этилган бу ёрдам шу йилнинг октябрида Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига Жаҳон банкининг стратегик кўмак бериши бўйича қабул қилган дастури доирасида амалга оширилган.
Бундан олдинроқ, Жаҳон банки Ироққа 1,2 млрд доллар миқдорида ёрдам маблағи бериши хабар қилинганди.