Канада махсус хизматларининг ҳарбий бўлинмалари Ироқ шимолида курд жангчилари билан биргаликда ИШИДга қарши кенг кўламли ҳужумларга киришди. Бу ҳақда Канада Мудофаа вазири Харжит Сингҳ Саджан маълум қилди.

"Бизнинг ҳарбий бўлинмалар ИШИД билан муносабатларда ҳимояда турган курдларнинг қарши ҳужумга ўтишида иштирок этишди. Дастлабки жанглар вақтида ҳалок бўлганлар орасида канадалик ҳарбийлар йўқ", дейди вазирнинг мурожаатида.

Ҳарбий тўқнашувлар Ироқ шимолидаги туманлардан бирида рўй берган. Қуролли тўқнашувлар натижасида курдларнинг 70 га яқин ҳуқуқ тартибот ходимлари ҳалок бўлган.