АҚШ Мудофаа ишлари вазири Эштон Картер Афғонистонга олдиндан режалаштирмаган ҳолда ташриф буюради ва маҳаллий ҳукумат раҳбарлари билан учрашади.

У ўз ташрифи давомида АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари ва қўмондонлари билан учрашишни режалаштирган.

Картернинг ташрифи "Толибон" жангариларининг ҳудуддаги фаоллашуви кучайган ва минтақадаги хавфсизлик даражаси пасайган вақтда амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, 2015 йилда "Толибон" жангариларининг ҳужумлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 2014 йилдагидан кўпроқни ташкил қилди.

Бундан олдинроқ, Картер Ироққа ҳам олдиндан режалаштирилмаган ташриф билан келиши маълум қилинганди.