Top Gear теледастурида бошловчилик қилиш орқали танилган, шу йилнинг баҳорида жамоа билан зиддиятга боргач, ишдан кетиб ҳозирда Amazon компаниясида фаолият кўрсатаётган Жереми Кларксон "Челси"дан ҳайдалган мураббий Жозе Моуриньони қўллаб-қувватлаб чиқди. У ўз твиттерида Моуриньони ўзи билан ишлашга чақирди.

"Жозе. Amazon`га кел", деб ёзади Кларскон.

У бу жамоада нима иш қилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.

The Mirror нашрининг ёзишича, гап Amazon Prime номли янги автомобил шоу ҳақида кетмоқда.

17 декабрь куни Моуриньонинг "Челси"дан кетишига Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон томонидан муносабат билдирилган. У бу хабарни эшитиб афсусга тушганини билдирган ва унга мамлакатда бошқа иш топилиши мумкинлигини эътироф этган.

Моуриньонинг ўрнига жамоани мавсум охиригача Гус Хиддинк бошқариб туриши айтилган.

"Челси" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди