Lamborghini раҳбари Audi компаниясига ишга ўтади

Жаҳон 18 Декабрь 2015 1774

Lamborghini компанияси раҳбари Стефан Винкельманн 14 йиллик фаолиятдан кейин итальян автоконцернини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Car нашри хабар қилган.

Тахмин қилинишича, Винкельманн Volkswagen тизимида Audi учун деталлар тайёрловчи Quattro GmbH компанияси раҳбарлиги лавозимини эгаллаши мумкин. У нафақага чиқаётган Хайнц Холлервегернинг ўрнини эгаллаши айтилган.

Lamborghini компаниясининг янги раҳбари Стефано Доменикали бўлиши мумкин. Айни вақтда у Audi компаниясида ишламоқда.

Маълумот учун, Стефан Винкельманн 1964 йилда Берлин шаҳрида туғилган. У автомобилсозлик саноатида 1994 йилдан буён ишлаб келмоқда. Винкельманн турли йилларда Fiat ва Mercedes-Benz компанияларида фаолият кўрсатган. 2005 йилнинг 1 январида эса Lamborghini раҳбарига айланганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7522 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8803 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9587 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34505 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51522 Жамият
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 335 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 676 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар