Сурия президенти Башар Асад яқин орада Теҳронга сафар уюштириши мумкин, деб хабар бермоқда манбага иқтибос келтирган ҳолда Fars ахборот агентлиги.

Манбанинг айтишича, сафар декабрь охири ёки январь бошида бўлиши мумкин.

“Асаднинг Теҳронга сафари унинг Москвага сафаридан кейин охирги 4 йил ичидаги иккинчи хорижий сафари бўлади”, деб таъкидлаб ўтди манба.