Михалковнинг “Қуёш зарбаси” “Оскар”га номзод фильмлар рўйхатига кира олмади

Жамият 18 Декабрь 2015 1590

Россиялик режиссёр Никита Михалковнинг “Қуёш зарбаси” кинокартинаси “Оскар” мукофотининг “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинацияси бўйича номзод фильмлар рўйхатига кира олмади. Номзод-фильмлар шорт-листи Америка киноакадемияси мукофотлари сайтида эълон қилинди.

Дастлабки 80та картинанинг 9таси якуний кўриб чиқиш учун саралаб олинди:
“Янги васиятнома” (The Brand New Testament) — Жако Ван Дормаль, Бельгия
“Аждарнинг қучоғи” (Embrace of the Serpent) — Сиро Герра, Колумбия
“Уруш” (A War) — Тобиас Линдхольм, Дания
“Қиличбоз” (The Fencer) — Клаус Хярё, Финляндия
“Мустанг” (Mustang) — Дениз Гамзе Эргювен, Франция
«Ёлғон лабиринти” (Labyrinth of Lies) — Жулио Риччарелли, Германия
“Саулнинг ўғли” (Son of Saul) — Ласло Немеш, Венгрия
“Вива” (Viva) — Пэдди Бретнэк, Ирландия
“Ифтихор” (Theeb) — Нажи Абу Новар, Иордания
Михалковнинг фильми Россия томонидан “Оскар” мукофотига номзод сифатида илгари сурилиши 21 сентябрда эълон қилинган эди.

Мазкур картина Иван Буниннинг “Қуёш зарбаси” (1925) номли ҳикояси ва 1918-1920 йиллардаги “Лаънатланган кунлар” кундаликлари асосида тасвирга олинган. Фильмнинг дунё премьераси 2014 йилнинг 3 октябрь куни Белградда бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар