Nature журнали 2015 йилнинг энг нуфузли олимлари номини айтди

Жаҳон 18 Декабрь 2015 3551

Британиянинг Nature журнали ўз талқини бўйича 2015 йилда фаннинг ривожланишига энг катта ҳисса қўшган 10 нафар олим номини айтди.

Ушбу рўйхатдан русийзабон олим, физик, Макс Планк жамияти кимё институтида фаолият юритувчи ҳамда юқори босим ва ҳароратларда кузатиладиган, водород сульфиднинг ўта ўтказувчанлик хоссаларини ўрганиш бўйича ишлари билан ном чиқарган Михаил Еремец ҳам ўрин олди.   

Бундан ташқари, рўйхатга коста-рикалик олима Кристиана Фигерес киритилди. Олима декабрда Парижда ўтган иқлим бўйича саммитда томонлар ўртасида мазмунли суҳбатни таъминлаш учун кўп саъй-ҳаракатларни амалга оширди.

Шунингдек, журнал  томонидан дипломат Али Акбар Салоҳий ҳам эътироф этилди. У Эроннинг ядровий дастури бўйича сиёсий келишмовчиликларни ҳал қилиш учун катта ҳисса қўшди. 

Нуфузли олимлар орасидан психолог Брайан Нозек ҳам жой олди. У ўз ҳамкасблари илмий ишлари натижаларини таҳлил қилишга бағишланган тадқиқот ўтказди. Аниқланишича, бундай олимларнинг мақолалари натижаларидан ярми уларнинг ҳамкасблари томонидан ўзлаштирилган бўлиши мумкин. 

АҚШлик астроном Жоан Шмельц ҳам нуфузли олимлар қаторига киритилди. У аёлларнинг фандаги ўрнига жамоатчиликнинг эътиборини қаратди.

Шунигдек, рўйхатга Алан Стерн киритилди. Унинг асосий хизмати сифатида New Horizons миссиясига илмий раҳбарлик қилгани таъкидлаб ўтилди. Бу миссия натижасида сайёралараро станция инсоният тарихида биринчи марта Қуёш тизимининг энг йирик митти сайёраси Плутонни тадқиқ қилди.

Сунъий тери олишда катта тараққиётга эришган физик Чженань Бао ҳам нуфузли олимлар орасидан жой олди. У яратган сунъий терининг сезувчанлиги инсон терисиникига деярли ўхшашдир.

Хитойлик генетик Цзюньцзю Хуан CRISPR/Cas9 технологияси ёрдамида инсон эмбриони геномини таҳрирлашга бағишланган тадқиқотни илк бор журналда чоп этди. Айнан шу ҳолат унга энг нуфузли олимлар рўйхатига киришга имкон берди.

Шунингдек, журнал томонидан АҚШлик олим Дэвид Райх ҳам энг нуфузли олимлардан бири сифатида эътироф этилди. У қадимий одамлар, жумладан милоддан аввалги 3600-2300 йилларга тегишли давр маданияти одамлари геномини тадқиқ қилди. Олимнинг ишлари замонавий европаликларнинг узоқ аждодлари ким бўлганини аниқлашга имкон берди.

Ва ниҳоят, 10 нафар энг нуфузли олимлар рўйхатининг охирги поғонасидан биолог Кристина Смоулк ўрин олди. Олима опиоидлар (оғриқсизлантирувчи восита) ҳосил қилувчи ачитқи штаммини олишга муваффақ бўлди. Авваллари бу оғриқсизлантирувчи восита кўкнордан олинган.

Журнал 2016 йилда бундай номга сазовор бўлиши мумкин бўлган тадқиқотчи олимлар сифатида Фабиолла Жанотти (Европа ядровий тадқиқотлар ташкилотининг бўлғуси раҳбари), Габриэлла Гонсалез (LIGO обсерваторияси астрономи), Кэти Ниакан (ствол ҳужайралари тадқиқотчиси), Демис Хассабис (сунъий онг соҳасидаги олим) ва Ян Вэй (Хитой табиий фанлар миллий жамғармаси раҳбари)ни келтириб ўтди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар