NYT: АҚШда мусулмонларга нисбатан жиноятлар сони кескин ортди

Жаҳон 18 Декабрь 2015 3889

Париж воқеалари ва Сан-Бернардинодаги терактлар натижасида сўнгги бир ойда америкалик мусулмонларга нисбатан содир этилаётган жиноятлар сони уч баробарга ортди, деб ёзмоқда The New York Times газетаси Калифорния Университети мутахассислари ўтказган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда.

Нафратга асосланган бу каби жиноятлар ҳижобдаги талаба-қизларга ҳужум қилиш, масжидларга ўт қўйиш ва вандализм, мусулмонларга тегишли компанияларга таҳдидларни ўз ичига олади. АҚШ президенти Барак Обама ва ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатда, айниқса Калифорния штатида аксилмусулмон кайфиятининг ортиб бораётганидан огоҳлантирган эди. Бироқ таҳлиллар бу каби кайфият америкалик сиёсатчилар ўртасида ҳам тарқалаётганини кўрсатмоқда.

ФРБ маълумотларига кўра, сўнгги йилларда ҳар ойда ўртача 12 маротаба ислом динига эътиқод қилувчиларга қаратилган жиноят содир этилаётган эди. Ўтган бир ой муддат ичида эса мазкур кўрсаткич 36 маротабага ортган. Жумладан, полиция Сан-Бернардинодаги ҳужумлардан сўнг мусулмонларга уюштирилган 18та ҳужумни қайд этди. Криминолог Брайан Левин эса вазият 2001 йилнинг 11 сентябрига қараганда анча юмшоқ эканини, ўша пайтда юзлаб мусулмонларга нисбатан хуружлар уюштирилганини эсга олиб ўтди.

Бундан аввалроқ эса АҚШда Эрик Фейт исмли 57 ёшли эркак мусулмонларни ўлдириш учун кўчма рентген қурилмаси яратишда ёрдам бергани учун 8 йиллик қамоқ жазосига тортилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар