АҚШ президенти Барак Обама 18 декабрь куни Оқ уйда йиллик матбуот анжуманини ўтказади, дея хабар бермоқда Reuters.

Обама журналистлар билан мулоқот олиб борганидан сўнг 2 декабрда отишма содир этилган Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳрига йўл олади.

Президент ҳалок бўлганларнинг оилалари билан бирма-бир учрашади.
Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнестнинг сўзларига кўра, шундан сўнг Обама Гавайига қишки таътилни ўтказиш учун отланади.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳрида жойлашган имконияти чекланган кишилар маркази ҳудудида отишма содир этилган эди. Натижада 14 киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳатланган.