АҚШ президенти Барак Обама 18 декабрь куни оиласи билан қишки таътилни ўтказиш ва рождество байрамини ўтказиш учун Гавайи оролларига йўл олади. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти хабар тарқатган.

"18 декабрь куни президент Гавайи оролидаги Гонолулу шаҳрига жўнаб кетади", дейилади Оқ уй хабарида.

Қайд этилишича, таътил вақтида президент ҳам унинг оиласидагилар ҳам расмий маросимларда иштирок этмоқчи эмас.

Маълумот учун, Гавайи Барак Обаманинг туғилган юрти ҳисобланади. У 1961 йилда айнан шу ерда дунёга келган.

Бундан олдинроқ, Обама ҳар йиллик матбуот анжуманини 18 декабрда ўтказадиган бўлгани хабар қилинганди.