Олмаота ва Остонадаги валюта айирбошлаш пунктларида доллар курси 350 тенгедан ошиб кетди ва 351 тенгедан таклиф қилинди.

Остонадаги валюта айирбошлаш пунктларида долларнинг энг паст қиймати 345 тенгени, Олмаотада эса 344,4 тенгени ташкил қилди. 17 декабрдаги кечки сессияларда доллар 344 танга нархи билан якунланган. Бу тарихий антирекорд бўлди.

“АҚШ долларининг ўртамиёна курси эрталабки ва кундузги сессиялар натижаларига кўра 342,16 тенгени ташкил қилган, барча сотилган доллар 230250 минг долларни ташкил қилган”, дейилади манба берган маълумотда.