Кеча берган катта матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин Туркия ва АҚШ ўртасидаги муайян келишув борлигини тахмин қилган эди.

“Балки бирор келишув бўлгандир. Биз Россиянинг самолётини уриб туширамиз, сўнг Ироққа қўшин олиб кирганимизни “кўрмай қоласиз” ва биз у давлатнинг бир қисмини оккупация қиламиз, қабилида”, - деган эди Путин.

Бугун Оқ Уй расмий вакили Жошуа Эрнест анъанавий матбуот анжумани чоғида Кремль етакчисининг бу айбловларини “кулгили” деб баҳолади.
“Туркия АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчиси ва Туркиянинг ўз тупроқларини ёхуд ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқи қатъий тарзда қўллаб-қувватланади”, - деди у.