18 декабрь куни Пекин ҳукумати яқин уч кун ичида ҳаво сифатининг ёмонлашгани сабабли энг юқори - “қизил” хавф даражасини эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Таъкидланишича, бундай даража ранг шкаласи жорий этилганидан буён иккинчи маротаба қабул қилинди. Илк маротаба қизил хавотир сигнали 2015 йилнинг декабрь ойи бошида бир неча кунга эълон қилинган эди.

Пекин метеорология хизмати мурожаатида ушбу давр мобайнида аҳолининг автомобиллардан фойдаланиши тақиқлангани қайд этилган. Шунингдек, мактаблардаги машғулотларни бекор қилиш ҳам таклиф қилинган.

Аввалроқ ўпкага кириб, респиратор ва аллергик реакция келтириб чиқариши мумкин бўлган PM2,5 зарраларининг ҳаводаги концентрацияси кубометрга 560 микрограммни ташкил этгани хабар қилинган эди. Шэньчжэнлик рассом Пекинда 100 кун туриб, кучли чангюткич ёрдамида ҳаводан чанг зарраларини тўплаб, улардан “смогли ғишт” ясаган эди.