Қирғизистон 2016 йилдаги МДҲ раислиги бўйича концепцияни тайёрлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Эмил Кайкиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон раислиги вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлат чегаралари ҳимояси, терроризм, уюшган жиноятчиликка қарши кураш,

фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш, савдо-иқтисодий,олий таълим, юқори тоифали мутахассислар рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, илмий, инновацион технологиялар, маданият, спортни ривожлантириш, ёшлар масалалари соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга асосий эътибор қаратилади.

“Қирғизистон МДҲнинг бешта ташкилоти: МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши, ҳукумат раҳбарлари кенгаши, ташқи ишлар вазирлари кенгаши, иқтисодий кенгаш ва МДҲ аъзо-давлатларининг доимий вакиллари кенгашига раислик қилади”, - деди Эмил Кайкиев.