Қирғизистонда бензин маҳсулоти нархи арзонлашишда давом этмоқда. Бу ҳақда нефть савдогарлари уюшмаси маълумотларида келтирилган.

Маълум қилинишича, бугун, 18 декабрь кунидан Аи-92 маркасидаги бензин нархи мамлакат бўйлаб 1 сомга пасайган. Аи-95 ва А-80 маркаларидаги бензиннинг бир литри эса республиканинг барча ҳудудларида 0,5 сўмга арзонлашган.

"Бозорда бензин нархи тушишига Россияда нефтни қайта ишлаш саноатидаги мавсумий омил сабаб ҳисобланади. Айни вақтда Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш ишлари якунлангани туфайли бозорга кўп миқдорда бензин чиқарилмоқда. Шу вақтда эса ёқилғига талаб пасайган", дейилади уюшма хабарида.

Шу тариқа, айни вақтда Бишкек шаҳрида Аи-92 маркасидаги 1 литр бензин нархи 39,5 сом, Аи-95 маркасидагиси эса 43 сомдан сотилмоқда. Дизель ёқилғисининг 1 литри нархи 36,5 сом бўлиб турибди.