Қозоғистоннинг Манғишлоқ вилояти Қулонли қишлоғида истиқомат қилувчи 12 ёшли қизалоқ қишлоқдош эркак томонидан зўрлаб кетилди. Бироз муддатдан сўнг у ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди.

Маҳаллий матбуотда ёзилишича, қизалоқнинг ғалати хулқ-атвори онасининг шубҳасини келтириб чиқарган. 40 ёшли аёл уни шифокор кўригига олиб борган. Ультратовушли тадқиқот қизнинг ҳомиладор бўлиб қолганини тасдиқлаган. Вояга етмаган қизнинг онаси шу заҳотиёқ полицияга мурожаат қилган.
Ҳозир бу масала билан полициячилар ва психологлар шуғулланмоқда.