Reuters: Москва ўтиш жараёни доирасида Асаднинг кетишига тайёр

Жаҳон 18 Декабрь 2015 8390

Россия вакиллари Сурия президенти Башар Асаднинг ўтиш жараёни доирасида ўз лавозимидан кетишига тайёрликларини маълум қилдилар. Бу ҳақда ғарб давлатлари дипломатларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Россияликлар ўзаро суҳбатларда Асад ўтиш жараёни охирида кетишини қабул қилишга тайёргарликларини айтмоқдалар. Улар ҳозирча бу ҳақда оммавий равишда айтишга тайёрмаслар”, деб айтди дипломатлардан бири. Унинг бир неча ҳамкасблари бу маълумотни тасдиқлади.

Уларнинг айтишича, Ғарб ва Россиянинг Сурия муаммоси бўйича муносабатларида ҳозирча анча қарама-қаршиликлар мавжуд, бироқ бу қарама-қаршиликлар секин-аста камаймоқда.

Шунингдек, таъкидланишича, Москва Теҳрондан кўра Башар Асаддан узоқлашишга кўпроқ тайёр. Дипломатлардан бирининг айтишича, Эронда ҳали ҳам Асаднинг ҳокимият тепасида қолиши талаб қилинмоқда.

Юқори лавозимдаги дипломатлардан бири Россия ҳукумати Асаднинг ўрнини эгаллай оладиган номзодлар рўйхатини тайёрлаб қўйганини айтди, бироқ бунинг тафсилотларини келтирмади. Эронда бундай рўйхатнинг борлиги ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар