Reuters: Россия Асаднинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига эга

Жаҳон 18 Декабрь 2015 5884

Ғарблик дипломатлардани бирининг Рейтер агентлигига маълум қилишича, Россия Сурия президенти Башар Асаднинг алмаштириши мумкин бўлган бир неча номзоддан иборат рўйхат тузиб чиққан. Манба ўз хабарининг барча жиҳатларини ошкор этишни истамаган.

Қайд этилишича, Суриядаги вазиятга алоқадор томонлар ўтиш жараёнидан кейин Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши бўйича муросага келиши керак.

"Россия Ғарб давлатларига Башар Асаднинг Сурия ҳукумати тепасидан кетишига ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди. Уларнинг шу вақтгача қатъий тарзда Асаднинг қолишини ёқлаб келган эди", дейди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқаларнинг Башар Асадни ҳокимиятдан четлаштириш бўйича якдил фикрда бўлиб келгани Москванинг бунга розилик билдиришига олиб келган. Лекин бу Россия ва иккинчи томоннинг умумий фикрга келганини англатмайди.

Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг учинчи раунди 18 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказилади. Маслаҳатлашувлар жараёнида АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва ўнлаб бошқа вазирлар иштирок этади.

Бу борадаги музокараларнинг аввалги раунди ноябрь ойида Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказилганди. Унда томонлар январь ойида Сурия ҳамда мухолифат ўртасида музокаралар ташкил қилинишига келишиб олишганди. Шундан сўнг, 1,5 йил давомида Сурияда ўтиш даври ҳукумати амалда бўлади. 1,5 йилдан кейин эса сайловлар ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар