Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда уриб туширилган Су-24 ҳарбий самолёти “қора қути”лари расшифровка қилиниши муносабати билан матбуот анжуман ўтказади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“18 декабрда Москва вақти билан соат 10.00 да Давлат авиация қўмитасида 24 ноябрда Сурияда Туркия ҲҲК томонидан уриб туширилган Су-24М самолётининг объектив назорат борт воситаларини ўқиш ва дешифрация қилиш жараёни бошланиши муносабати билан Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг матбуот-анжумани бўлиб ўтади”, дейилмоқда хабарда.