Россияда уриб туширилган Су-24 самолёти Туркия ҳаво чегарасини бузмаганлигини исботловчи барча далиллар бор. Бу ҳақда РФ ҳаво космик кучлари бош қўмондони ўринбосари Сергей Дронов маълумот берди.

“Айни пайтда биз Россия самолёти томонидан Туркия ҳаво чегарасининг бузилиши факти мавжуд эмаслигини кўрсатувчи етарли исбот-далил базасига эгамиз”, - деди Дронов мудофаа вазирлигида ўтказилган брифинг чоғида.